Мазкур мақолада муаллиф фуқаролик ишини қўзғатиш босқичида юритиладиган процессуал ҳужжатлар, уларнинг турлари, мазмуни ва расмийлаштириш тартибини таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар илгари сурилган.
Ведение беременности и родов через естественные родовые пути у женщин с рубцом на матке относится к числу весьма спорных вопросов современного акушерства. В прошествии многих десятилетий рубец на матке оставался абсолютным противопоказанием к родам через естественные родовые пути в связи высоким риском разрыва матки. В 1916 году Крэгин (Cragin) в Нью-Йоркской ассоциации акушер - гинекологов сделал свое знаменитое, в те времена часто - цитируемое заявление «Однажды кесарево - всегда кесарево», которое в настоящий момент считается преувеличением. Учитывая тот факт, что в те времена
вертикальный разрез матки был универсальным и использовался повсеместно данное заявление имело право на существование
Ушбу мақолада жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Мақолада мурожаатларнинг назарий-ҳуқуқий асослари ҳамда уларни кўриб чиқишнинг амалий масалалари қиёсий ва танқидий таҳлил асосида ўрганилган. Хулосада муаллиф кўриб чиқилаётган тизимни такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва хулосаларини шакллантирган.
Ушбу мақолада “халқаро шартномага қўшимча шарт” ва “бир томонлама баёнот” тушунчаларига қиёсий-ҳуқуқий таҳлили баён қилинган. Муалиф “қўшимча шарт” тушунчасининнг мазмунини ёритиб беради ва уни бошқа бир томонлама баёнотлардан яъни, умумий сиёсий баёнотлар, ахборот баёнотлари, талқин қилиш баёнотлари, мажбуриятларни кенгайтириш бўйича баёнотлардан фарқлаш учун мезонларни келтиради.
Мазкур мақолада фуқаролик процессида судьяни рад қилиш асослари ва тартиби, судьянинг такрор иштирок этишга йўл қўйилмаслиги каби масалалар таҳлил этилган.
Мазкур мақолада давлат органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари масаласи ривожланган давлатлар, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Испания, Болгария, Финландия тажрибаси асосида ҳамда илмий жамоатчиликнинг ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган назарий ва амалий фикрлари ҳамда таклифлари илмий ёндашув асосида таҳлил этилган.
Мазкур мақолада мустақиллик йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида фуқаролик процесси босқичларини оптималлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоялаш мақсадида суд ишларини юритишни соддалаштириш ва ихчамлаштиришнинг долзарб масалалари ва бу борада муаллифнинг таклифлари ўз ифодасини топган.
Мазкур мақолада Миср Араб Республикасида юз берган ва ҳозирда “Араб баҳори” номи билан тилга олинадиган инқилобий давр ҳақида сўз боради. Бу давр муаммоларини ёритишда мақола ёзиш жараёнида Л.Л. Фитуни, Б.Г.Сейранян, А.О. Филоник, А.Д. Богатуровларнинг илмий тадқиқотларидан фойдаланилди. Маълумки, «Араб баҳори» Мисрда, шунингдек, Шимолий Африка мамлакатларида миллий хавфсизликни таъминлашда ёшлар сиёсати билан боғлиқ масалалари билан аҳамиятлидир. Сўз бораётган даврда Мисрнинг юқори сиёсий раҳбарияти бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ олди ва ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ички сиёсатда асосий масалалардан бири эканлигини англаб, ижтимоий ҳаётга татбиқ этди. Намойишчилар Миср Араб Республикаси Президентининг истеъфосидан ташқари, фавқулодда ҳолатни бекор қилишни, ишсизликка қарши курашни, энг кам иш ҳаққининг кўпайиши, уй-жой танқисилиги муаммоларини ҳал қилишни, озиқ-овқат нархларини кўтарилишини, сўз эркинлиги ва турмуш даражасини яхшилашни, шунингдек, умумий жиҳатдан тўлиқ демократияни талаб қилдилар. Шу билан бирга Миср аҳолиси бу хатти-ҳаракати билан шубҳасиз, адолатли ва эркин сайловда сайланган мамлакатнинг биринчи Президенти ҳаётни яхши томонга ўзгартиради деб кутган. Бироқ Мурсининг такаббурлиги ва исломий бўлмаганлар билан иттифоқ тузишни истамаслиги халқ норозилигига сабаб бўлган. Миср мудофаа вазири, генерал Aбдулфаттоҳ ас-Сиси, бошланиб бораётган можаро "давлатнинг қулашига олиб келиши мумкин", деб очиқчасига огоҳлантирган. Мурсийнинг сиёсий ҳаракатлари шу қадар ноаниқ эдики, ҳатто бошқа исломчиларни ҳам ундан юз ўгиришга мажбур қилди. Масалан, салафийлар 2013 йил 3 июлдаги ҳарбий тўнтаришни қувонч билан кутиб олишди. Мурсий ҳокимиятдан четлатилди ва "Мусулмон Биродарлар" террорчилик ташкилоти сифатида тан олинди, унинг аъзолиги жиноий жавобгарликка тортилди. Минглаб исломчилар ва бошқа сиёсий фаоллар ҳибсга олинди ва улардан юзлаблари ўлим жазосига ҳукм қилинди. Мақолада ушбу жиҳатлар фактик материаллар асосида исботли таҳлил этилади.